ЎзА Ўзбек

14.08.2019 Чоп этиш версияси

Фавқулодда вазиятларда журналистлар қандай йўл тутиши керак?

Фавқулодда вазиятларда журналистлар қандай йўл тутиши керак?

Журналистика соҳасида илк бор зиддиятли вазиятларда журналистларни ўзини қандай тутиши бўйича батафсил маълумот берувчи қўлланма нашр қилинди.

“Зиддиятли вазиятларда журналистика” ўқув қўлланмаси Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультетининг доценти Наргис Қосимова томонидан тайёрланган. Мазкур китобда журналистларнинг муаммоли, террористик вазиятларда қандай фаолият юритиши бўйича кўрсатмалар берилган. Шунингдек, рисолада зиддиятлар медиацияси, фавқулодда вазиятларда мухбирнинг роли, фактчекинг ва фейкньюс масалалари ҳам ёритилган. Бу йўналишда ҳозиргача ўзбек журналистикасида бирорта қўлланма бўлмаган.

– Бугунги кунда жамиятда зиддиятлар кучайиб, жаҳонда диний экстремизм ва терроризм илдиз отаётган бир пайтда бўлажак ва амалда фаолият юритаётган журналистларимиз учун керакли ўзбек тилидаги қўлланма бўлади, деган ниятдаман. Бизда медиация бўйича қонун қабул қилинган бўлса-да, кўпгина журналистларимиз унинг моҳиятини тушунмайди. Мазкур китобда ОАВ ёки журналист зиддиятли вазиятларда медиатор бўла оладими, журналистлар террорчиларнинг дўстига айланиб қолмайдими, деган саволларга жавоб берилади, – дейди Наргис Қосимова.

3 453
ЎзА