ЎзА Ўзбек

18.02.2020 Чоп этиш версияси

Фашистларнинг “Кана” тозалаш тарғибот усули ҳақида...

Фашистларнинг “Кана” тозалаш тарғибот усули ҳақида...

Германиянинг Штукен-Брок шаҳарчаси. Бу ерда фашистлар томонидан ташкил этилган 18 та ҳарбий лагерларидан бири “STALAG 326 VI K Senne” ҳарбий лагери ва қабристони жойлашган. Ушбу ҳарбий лагернинг бошқаларидан фарқи бу ерда асирлар асосан ишчи кучи сифатида сақланган. Шу мақсадда уларни 6 км узоқликдан пиёда олиб келишган. Лагерга етиб келганлари сақлаб қолинган қолганлари эса...

1941-1945 йиллар мобайнида ушбу лагерда 300 мингдан ортиқ ҳарбий асирлар олиб келинган.

photo5355208105509629756.jpg

Ҳарбий асирларнинг фашист фронти учун қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ва кўмир қазиб олишдаги роли юқори бўлган.

photo5355208105509629754.jpg

​Иккинчи жаҳон урушида ҳарбий асирлар томонидан ишлатилган буюмлар​

“Кана” тарғибот усули

photo5355157167197498828.jpg

Шу мақсадда уларнинг саломатлигига алоҳида эътибор берилиб алоҳида ҳаммом ташкил этилган. Ҳаммом мўрисидан чиқаётган қуюқ тутун асирларда “Бизни крематорий биносига ёқиб юборишади”, деган фикрга бориб чўчимаслиги учун ҳаммом биносига кана ҳайкалини ёпиштириб қўйишган. Фикрга қарши фикр билан жавоб берилган. “Хавотир олманг. Бу лагерда кана кўп. Сизни ёқиш учун эмас ювинтириш учун олиб келяпмиз”. Бу ўша даврда ўта кучли тарғибот усули бўлган. Асирлар ўртасида хотиржамлик таъминланган.

Музей раҳбари жаноб Постенинг айтишича, шу бинога бир вақтнинг ўзида қарийб 3 минг асирлар илиқ сувда чўмилтиришган. Чунки уларга ишчи кучи керак бўлган. Аммо, талтайиб кетмасин деган мақсадда, руҳини синдириш учун ўтмас соқол олиш мосламаси билан бошидан то оёғигача тукларини олишга мажбурланган. Бу эса оғир азоб бўлган.

IMG_9049.JPG

Ҳарбий лагер макети. Сиздан ўнг томонда европалик, чапда эса осиёлик асирлар бараклари

Гарчи Совет қўшинига Франция ва Англия иттифоқдош бўлсада, ҳарбий лагерда европалик аскарлар учун қулайроқ шароит яратилган. Совет аскарлари учун фақат лагерда айланиш белгиланган, европалик асирлар эса ташқарида вақти-вақти билан сайр қилиш имконига эга бўлган. Бундан ташқари, осиёлик асирлар учун очиқ майдонда, европалик асирлар учун эса бараклар ичида ҳожатхоналар ташкил этилган.

Бундан ташқари, ҳарбий асирларга алоҳида рақамланган жетон беришган. Бир хил рақамланган жетон ўртасидан бўлинадиган қилиб ишланган. Мабодо вафот этса, жетоннинг бир қисми сақланган.

Эътиборимизни тортган бир нарса музей тўрида 3 та совет аскари учун ўрнатилган қабртоши бўлди. Қабртош деворида эса шу ерга этилган асирларнинг аламли ва қувонч кўзёшлари акс эттирилган.

Ният қилдик, аҳолиси 6 миллиондан ортиқ аҳолидан 1,5 миллиони урушга кетиб 500 мингдан ортиқ ўғлони қайтиб келмаган Ўзбекистонлик аскар ҳақида ҳам маълумот берилса!

Қани эди, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси томонидан тақдим этилган муҳим ҳужжатларга таяниб биродарлик қабристонидан ўзбек аскарларига оид маълумот топилса-ю, Ўзбекистондан уларнинг қариндошлари ташриф буюрса!

Умид билан “STALAG 326 VI K Senne” қабристонига йўл олдик.

“101 ватандош изидан” экспедицияси

Жонибек Шуҳратов,

Германия


9 086
ЎзА