Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.08.2017 20:01 Чоп этиш версияси

Фарзандингиз назоратингиздами?

Полвонзода мактабда аъло баҳоларга ўқир эди. Лекин оиласидаги эътиборсизлик туфайли 16 баҳорни қаршилаган ўсмир дастлаб ўқишни сусайтирди, кейинчалик тарбиясида нуқсони бўлган тенгдошларига қўшилиб, тўғри йўлдан ҳам адашди. Унинг кўчада майда безориликлар билан шуғулланиб юргани маҳалла профилактика инспекторининг назоратидан четда қолмади.

Шайхонтоҳур туманининг Кўкча маҳалласида профилактика кунига бағишланган тадбирда 2001 йилда туғилган Полвонзода Жумаев ва 1997 йилда туғилган Андрей Колобовнинг содир этган жинояти муҳокама этилди.

Туман ички ишлар бошқармаси ходимларининг маълумот беришича, жорий йилнинг 11 август куни тахминан тунги 03:00 дан 03:30 гача бўлган вақт оралиғида иккала ўсмир ўзганинг мол-мулкини яширин талон-тарож қилиш мақсадида жиноятга қўл урган. Улар Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи Камолиддин Маҳкамовга тегишли давлат рақами 01 А 655 YA белгили "Спарк" русумли автомашина олд эшиги қулфини бузиб, машина ичидан буюмлар излаётган пайтда туман ички ишлар идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

– Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳафтанинг пайшанба кунлари ўтказилаётган профилактика тадбирлари ҳудудларда осойишталикни янада мустаҳкамлашда юксак самаралар бермоқда, – дейди Шайхонтоҳур тумани ИИБ Оқтепа маҳалласи профилактика инспектори Абдуғаффор Набиев. – Бунинг натижасида тадбирда қатнашаётган маҳаллий аҳоли аввало, фарзандлари, қўни-қўшни, қариндош уруғларини содир этилаётган жиноятлардан тегишли хулоса чиқариб, доимо ҳушёр ва сергак бўлишга, ўсиб келаётган ўғил-қизларни бундай ҳолатлардан узоқ бўлишга ундамоқда.

Ўсмирлар томонидан содир этилган жиноятлар профилактика тадбирига йиғилган маҳалла фаоллари, ҳудуд аҳолиси ва туман ички ишлар бошқармаси ходимлари билан биргаликда таҳлил этилди. Уларнинг ота-онасига фарзанд тарбияси энг биринчи галдаги вазифалардан экани уқтирилди.

Даврон Суннатов, ЎзА
3 002






Все о погоде - Pogoda.uz