Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

03.08.2018 15:48 Чоп этиш версияси

Фарзанд тарбиясидаги муаммо ва ечим

Фарзанд тарбиясидаги муаммо ва ечим Оила институтини мустаҳкамлаш концепциясида оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, фарзанд тарбиясида оиланинг жавобгарлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Айниқса, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларга жиддий ёндашилган.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан “Фарзанд тарбиясида отанинг масъулияти, вазифаси ва мажбурияти: муаммо ва ечим” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.

Унда оила институти ва оилавий қадриятларнинг ривожланиш истиқболларини маънавий-ҳуқуқий, ижтимоий-психологик, иқтисодий-демографик жиҳатдан ўрганиш ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама этилди. Анжуман ишига оила масалалари хусусида илмий-амалий изланишлар олиб бораётган олимлар, тадқиқотчиларнинг 80 дан ортиқ мақола ва монографиялари тақдим этилди. Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Бухоро, Жиззах вилоятлари бўйича тадқиқотлар алоҳида эътироф этилди.

Фарзанд тарбияси, бу борада аждодларимиз тажрибаси, асрий қадриятлар ва анъаналар, ота-она масъулияти, ёшларни оила қуришга тайёрлаш каби мавзуларда тақдимотлар бўлди, мутахассислар фикр-мулоҳазалари тингланди.
 

М.Қосимова, ЎзА