ЎзА Ўзбек

08.12.2019 Чоп этиш версияси

Фаровон ҳаёт, буюк келажагимиз кафолати

Фаровон ҳаёт, буюк келажагимиз кафолати

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири ўтказилди.

photo5429303124658597245.jpg

photo5429303124658597250.jpg

photo5429303124658597247.jpg

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов тадбир иштирокчилари ва бутун вилоят аҳлини байрам билан қутлади.

photo5429303124658597258.jpg

photo5429303124658597251.jpg

photo5429303124658597261.jpg

- Мустақиллигимизнинг кафолати бўлган Бош Қомусимиз ҳар бир фуқаронинг эркин яшаши учун асосдир, - деди Э.Турдимов. - Президентимиз ташаббуси билан фаолиятимизнинг асосига айланган Ҳаракатлар стратегияси, халқ билан доимий мулоқот асосида ишлаш тизими шаклланиши ҳам Конституциямиз негизида амалга оширилмоқда.

photo5429303124658597262.jpg

photo5429219063558679517.jpg

photo5429303124658597280.jpg

Жорий йилда Самарқанд ўнлаб халқаро конференцияларга мезбонлик қилди. Вилоятда 3 минг гектар ҳудудда интенсив боғ ташкил қилинди, 170 миллион доллар миқдорида инвестиция киритилди, хорижий сармоя иштирокида 140 та корхона ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 500 дан ошди. 1300 нафарга яқин спортчиларимиз турли даражадаги мусобақалар, хусусан, жаҳон миқёсидаги чемпионатларда ғолибликни қўлга киритди. 36 нафар самарқандлик фидойилар давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Тантанада самарқандлик ва пойтахтдан келган санъаткорлар иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

2 590
Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА