ЎзА Ўзбек

01.05.2018 15:00 Чоп этиш версияси

Фармацевтика корхонаси иш бошлади

Фарғона шаҳрида дори-дармон ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Ferghana invicta pharm” масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини асраш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилаётган алоҳида эътибор туфайли фармацевтика саноати ҳам жадал ривожланиб, ишлаб чиқарилаётган дори-дармон воситалари тури ва сифати тобора ортиб бораётир. Фарғона вилоятида ҳам жорий йилда фармацевтика соҳасида кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Лойиҳа қиймати қарийб 1 миллиард 500 миллион сўм бўлган ушбу корхонада йилига 10 миллион дона дори воситалари учун мўлжалланган хомашёни қайта ишлаш ва тайёрлаш имконияти мавжуд.

– Мамлакатимизда фармацевтика саноатини ривожлантириш, аҳоли ва даволаш муассасаларини сифатли, хавфсиз ва арзон дори-дармон воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди “Ferghana invicta pharm” маъулияти чекланган жамияти раҳбари Шуҳрат Маҳмудов. – Бу соҳада тадбиркорларга кўплаб имтиёзлар берилаётгани уларни янги лойиҳаларга ундамоқда. Ҳозирча 5 хил маҳсулот ишлаб чиқарилаётган корхонамизда дори ҳажми ва тури босқичма-босқич кўпайтириб борилади. Корхона иш бошлаши билан 30 иш ўрни яратилиб, тиббиёт коллежларининг фармацевтика йўналиши битирувчилари доимий ишли бўлди.

Мазкур жамият томонидан 2019-2020 йилларда лойиҳанинг кейинги босқичи давом эттирилиб, сифатли ва арзон дори ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш режалаштирилган.

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА
10 312