Фармацевтика: фан ва ишлаб чиқариш уйғун
Сўнгги йилларда мамлакатимизда фармацевтика соҳасини ривожлантириш, сифатли дори воситаларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш борасида қатор ишлар амалга оширилмокда. Олимларимизнинг илмий изланишларини амалиётга жорий қилиш имкониятлари кенгаймоқда.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда фармацевтика соҳасини ривожлантириш, сифатли дори воситаларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш борасида қатор ишлар амалга оширилмокда. Олимларимизнинг илмий изланишларини амалиётга жорий қилиш имкониятлари кенгаймоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 16 сентябрдаги “2016-2020 йилларда республика фармацевтика саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 апрелдаги фармойиши асосида «GMP талаблари бўйича ўсимлик хомашёсидан оригинал дори воситалари субстанцияларини яратиш, ишлаб чиқиш ҳамда талаб юқори бўлган генерик субстанцияларни ишлаб чиқариш учун ЎМКИ тажриба ишлаб чиқариш корхонасини модернизация ва реконструкция қилиш» инвестицион лойиҳаси амалга оширилди. Мазкур лойиҳани амалга ошириш натижасида 3 та модулдан иборат “GMP талаблари бўйича дори воситалари субстанцияларини ишлаб чиқариш илмий-технологик маркази” ташкил этилди.
Фанлар академияси томонидан уюштирилган пресс-турда журналистлар марказ фаолияти, иш жараёнлари билан яқиндан танишди.
Марказда Ўсимлик моддалари кимёси институти ҳамда мамлакатимиз илмий марказлари ва муассасалари олимларининг фундаментал изланишлари натижасида яратилган инновацион ишланмалар амалиётга татбиқ этилиб, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп дори воситалари ва генерик субстанцияларни ишлаб чиқариш технологиялари йўлга қўйилган. Кадрлар тайёрлаш, янги технологияларни синаш, маҳаллий фармацевтик корхоналарни дори воситалари субстанциялари билан таъминлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.