ЎзА Ўзбек

26.03.2020 Чоп этиш версияси

Таиланддан Фарғонага чартер рейс орқали йўловчилар келди

Таиланддан Фарғонага чартер рейс орқали йўловчилар келди

Бугун соат 05:25 да “Фарғона” халқаро аэропортида Таиланднинг Бангкок шаҳридан учган авирейс қабул қилинди.

Фарғона вилояти ҳокимлигининг короновирус касаллигига қарши курашиш ва тарқалишининг олдини олиш бўйича вилоят штабидан олинган маълумотга кўра, самолёт бортида 257 нафар мамлакатимиз фуқаролари фавқулодда ҳолатдан келиб чиққан тартиб-қоидалар асосида кутиб олинди.

photo_2020-03-26_11-13-52.jpg

photo_2020-03-26_11-13-15.jpg

67 эркак, 163 аёл, 27 вояга етмаган, шундан 255 нафари Ўзбекистон фуқаролари, 1 нафар аёл Россия ва 1 нафар эркак Украина фуқароси бўлган.

Бир нафар фуқаро - 2010 йил 7 майда туғилган, Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида яшовчи М.Огородников қаровчиси йўқлиги бўлганлиги сабабли шу рейснинг ўзида Тошкент шаҳрига юборилди. 

photo_2020-03-26_11-13-41.jpg

photo_2020-03-26_11-13-43.jpg

Йўловчиларнинг ҳар бирига нисбатан тиббий-профилактик нуқтаи назардан қаттиқ назорат ўрнатилган. Улар Риштон туманидаги соғломлаштириш марказида карантинга жойлаштирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасида олти нафар коронавирус инфекциясини юқтирган бемор даволанаётгани ҳақида маълум қилган. Бу аёлларнинг бири Туркиядан, иккинчиси умра зиёратидан келган.

photo_2020-03-26_11-13-38.jpg

photo_2020-03-26_11-13-50.jpg

Шунингдек, вилоятда эндемик давлатлардан келган 211 нафар фуқаро шифохона шароитида, 1 минг 528 нафари уй шаротида карантинга олинган.


4 997
М. Сулаймонов, М. Қодиров, (сурат) ЎзА.