ЎзА Ўзбек

13.04.2020 Чоп этиш версияси

Фарғонадан хушхабар: 2 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайди

Фарғонадан хушхабар: 2 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайди

Айни кунларда Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирусга чалинган 71 нафар бемор белгиланган стандартлар асосида даволанмоқда. Шифокорлар туну кун уларнинг соғлиғи учун курашмоқда.

Бугун икки нафар коронавирусни юқтирган фуқаро бутунлай соғайиб, реабилитацияга олинади.

Улар айни вақтда масъуллар томонидан вилоят реабилитация марказига кузатиб қўйилмоқда Касалликдан тузалган фуқаролар маълум муддат шу ерда карантинда бўлади.

Маълум бўлишича, коронавирусга чалинган икки ойлик чақалоқ ҳам тузалган бўлиб, айни пайтда онасининг муолажалари давом этаётгани учун шифохонада қолди.

2 711
М. Сулаймонов, ЎзА