ЎзА Ўзбек

25.03.2020 Чоп этиш версияси

Фарғонадан фоторепортаж: Қишлоқдаги қайноқ ҳаёт жабҳалари

Фарғонадан фоторепортаж: Қишлоқдаги қайноқ ҳаёт жабҳалари

Соат миллари ҳеч қачон тўхтамайди, ҳаёт давом этмоқда. Коронавирусни олдини олиш мақсадида кўчалар ҳувиллаб, машиналар қатнови анча камайди. Кўпчилик юртдошларимиз бугун уйда, оила даврасида. Начора, энг юқори суръатда ривожланаётган мамлакатларда ҳам вазият шундай. Демакки, бирлашсак, белгиланган қоидаларга вақтида амал қилсак, дунёни қуршаган дардни биргаликда енгамиз.

photo_2020-03-25_18-28-33.jpg

Кафтдеккина телефонга келаётган пайдар-пай хабарларнинг деярли барчаси коронавирус ҳақида. Ташвишланишга арзийди, лекин ортиқча ваҳимага не ҳожат? Шифокорларнинг маслаҳатлари, гигиена қоидаларига қатъий амал қилсак, ҳаммаси ўз изига тушади.

photo_2020-03-25_18-28-35.jpg

Бугундан бошлаб, юртимизда кучайтирилган тартиб жорий қилинди. Атрофга назар солсангиз, барча тиббий ниқобда. Фарғона вилоятининг энг чекка қишлоқларида ҳам ҳолат шундай. Зеро, асраганни ҳам яратган асрайди. Биз қишлоқларимиздаги ана шундай жараённи суратларга муҳрладик.

photo_2020-03-25_18-28-40.jpg

4 281
Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА