Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.09.2017 11:56 Чоп этиш версияси

Фарғонада “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда

Мамлакатимизда замонавий ҳарбий техника ва қурол-яроғ, профессионал ҳарбий мутахассисларга эга миллий армиямиз барпо этилгани Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилишни шон-шараф ишига айлантириб, мустақиллигимиз ва сарҳадларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаётини таъминлашда юксак самаралар бермоқда. Айни шу жиҳатлар ёш авлод қалбида ватанпарварлик ва туғилиб ўсган юртга муҳаббат туйғулари юксалишида алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Президентимизнинг 2017 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Kучларини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида” ҳамда 23 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолиятини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорлари бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

Қўқон шаҳридаги “Ёшлик” стадионида “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” шиори остида ўтказилган тадбир Фарғона вилояти ҳокимлиги, Шарқий ҳарбий округ, вилоят мудофаа, фавқулодда вазиятлар, ички ишлар ва маданият бошқармалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда умумтаълим мактаблари, ҳарбий йўналишдаги таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари иштирок этди.

Тадбирда Президентимиз, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар миллий армиямизнинг жанговар тайёргарлиги ва ҳарбий салоҳиятини янада оширишга хизмат қилаётгани таъкидланди.

– Ўз Ватани, халқига содиқ бўлиш, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш, юртимиз тинчлиги ва ободлиги йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этиш ҳар бир ёшнинг асосий вазифаларидан бўлмоғи лозим, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти кенгаши раиси вазифасини бажарувчи А.Акбаров. – Бинобарин, бундай тадбирлар навқирон авлод қалбида Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини янада юксалтириш, уларни бир мақсад атрофида бирлаштиришга хизмат қилади.

Тадбирнинг бадиий қисмида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти курсантлари ҳарбийча қўшиқлар билан саф тортиб ўтди. Ҳарбий қисм ва вилоят ички ишлар бошқармасининг махсус бўлинмаси томонидан тайёрланган ҳарбий-жанговар чиқишлар, хавфсизлик ва огоҳликни ўзида акс эттирган ҳаракатларни ўғил-қизлар диққат билан кузатдилар. Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан тайёрланган амалий машғулотлар ҳам ёшларда катта таассурот қолдирди.

– Ҳарбий бўлишни орзу қиламан, – дейди Қўқон шаҳридаги 10-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси А.Ҳакимов. – Бугунги тадбирда бу борадаги тасаввурларим кенгайди, қизиқишим янада ортди.

Тадбирда ҳарбий қисм ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тайёрланган кўргазма намойиш этилди. Ёшлар ҳарбий қурол-яроғ ва техникалар, ҳарбий хизматчиларнинг яшаш шароити ва фаолияти билан танишди. Ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА
3 950






Все о погоде - Pogoda.uz