Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа ва Риштон тумани мамлакатимизда биринчилардан бўлиб, 15 иш кунида пахта топшириш шартномавий режасини бажарди.

Вилоятда жорий йилда 82 минг 100 гектар майдонда чигит қадаб, мўл ҳосил етиштирилди. Ҳудудда пахта йиғим-терими ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 1 минг 370 терим отряди ташкил этилиб, 215 минг 200 дан ортиқ теримчи ихтиёрий пахта йиғиштириб олишда иштирок этмоқда.

Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан жорий қилинган пахта хомашёсини етиштириш ва қайта ишлашнинг замонавий шакли – кластер тизими ўзининг ижобий самарасини беришни бошлади. Яъни пахта етиштирувчи ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи субъектлар ўртасида яқин ҳамкорлик ва кооперация алоқалари босқичма-босқич йўлга қўйилиб, уларнинг ўз меҳнатидан манфаатдорлиги ошмоқда. Ўтган йилда Риштон туманида “Rus-Oʻzbek teks” масъулияти чекланган жамиятида инновацион лойиҳа асосида пахта етиштиришда биринчи марта кластер усули қўлланилиб, юқори ҳосил олинди. Жорий йилда эса вилоятдаги 9 та туманда пахта-тўқимачилик кластери ташкил этилиб, фермер хўжаликлари билан шартнома тузган.

Ёзёвон тумани пахтакорлари давлатга 14 минг 800 тонна пахта топшириб, белгиланган режани бажарди. “Баҳодир Лоғон текстил” масъулияти чекланган жамияти жорий йилда 119 та фермер хўжалиги билан 5 минг 210 гектар майдонда агротехник талаблар асосида пахтанинг серҳосил, эртапишар навларини парваришлади. “Баҳромбек”, “Либерал инвест”, “Хумо”, “Одилжон Ғофуров Сатторович”, “Ҳайрулло” фермер хўжаликлари биринчи теримда 45-50 центнердан ҳосил олиб, шартномавий режани бажардилар.

– Фарғоналик фермер Лолахон Муротовага “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилиши бизларга ҳам катта рағбат бўлди, -дейди “Баҳромбек” фермер хўжалиги раҳбари Баҳром Мамадалиев. –Фермер бугун етакчи кучга айланиб, деҳқончилик маданиятига катта эътибор қаратмоқда. Кластер корхонаси билан шартнома тузиб, ерни ҳайдаш ва экинга тайёрлаш, экиш ва ғўзани парвариш қилиш билан боғлиқ тадбирларда агротехник қоидаларга қатъий риоя қилдик. Жорий йилда 86,6 гектар майдондан ҳозиргача жами 363 тоннадан кўпроқ ҳосил олдик. Режани ортиғи билан уддалаб, ўртача ҳосилдорлик 46 центнерга етди.

Қўштепа туманида “Fergana Global textile” масъулияти чекланган жамияти томонидан 7 минг 240 гектар майдонда биринчи марта кластер асосида пахта етиштирилди. Туман пахтакорлари давлатга 19 минг 900 тонна пахта топшириб, шартномавий режани уддалашди. 165 та фермер хўжалиги билан шартнома тузилган бўлиб, уларнинг аксарияти пахта режасини ортиғи билан бажарди. “Ваҳобжон Абдуллажон ўғли”, “Турдалиев Мадамин”, “Рустам Равшанов ери”, “Абдурашид замин гавҳари”, “Насибахон Ҳабибахон файзли ери”, “Сойибжон Абдужаббор замини”, “Абдасхон ота”, “Роввот замин файзи, “Иброҳимжон Маъруфжон файзи”, “Донишманд” каби фермер хўжаликларининг ҳосилдорлиги 45 центнердан ошди.

–Бугунги кунда бошқа соҳалар каби қишлоқ хўжалигида чуқур қайта ишлашни ва саноатни ривожлантиришга муҳим эътибор қаратилмоқда, – дейди “Fergana Global textile” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Мўминжон Раззоқов. – Хусусан, Президентимиз ташаббуси билан пахта-тўқимачилик кластерларининг ташкил этилиши ҳам аграр соҳа тараққиётига хизмат қилмоқда. Илгари корхонамиз фақат калава ип ишлаб чиқариш билан шуғулланарди. Бугун эса пахта етиштиришдан бошлаб то уни қайта ишлаб, тайёр маҳсулотгача бўлган жараённи қамраб олмоқдамиз. Албатта бу биз ва фермер хўжаликлари учун ҳам манфаатли бўлмоқда. Иш ҳақлари, пахта терими пуллари ўз вақтида берилмоқда.

Риштон тумани ҳам 5 минг 950 гектар ер майдонида 15 минг 900 тонна пахта етиштириб, белгиланган шартномани бажарди. “Rus-Oʻzbek teks” масъулияти чекланган жамияти жорий йилда ҳам мўл ҳосил олиш тадбирларини кўрди. Ўртача ҳосилдорлик ҳар бир гектарга 30 центнерни ташкил этди “Агроном Алиев”, “Аҳроржон”, “Ҳасанбой Ҳамдам”, “Мадамин Махсим”, “Шуҳрат файз замини”, “Дида АИД”фермер хўжалиги биринчи теримда 43-50 центнер ҳосил олиб, режани ортиғи билан бажарди.

Мавсумда теримчиларнинг моддий манфаатдорлиги оширилгани, аниқроғи, терилган бир кило пахта учун аввал 1 000 сўмдан, сўнгра 1 200 сўм тўлангани муҳим рағбат бўлди.

Пахтакорларнинг юксак зафари катта шодиёна сифатида нишонланмоқда.Тадбирларда илғор фермер хўжаликлари ва теримчилар муносиб рағбатлантирилди.Санъаткорларнинг дилрабо куй-қўшиқлари теримчиларга янада куч ғайрат бағишлади.

4.JPG

1.JPG

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада учта туман биринчилардан бўлиб пахта режасини бажарди