ЎзА Ўзбек

15.01.2020 Чоп этиш версияси

Фарғонада туман ва шаҳар ҳокимлари тасдиқланди

Фарғонада туман ва шаҳар ҳокимлари тасдиқланди

Фарғона вилоятининг барча туман ва шаҳарларида маҳаллий кенгашларнинг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала ҳам кўрилиб, шаҳар ва туман ҳокимлари тасдиқланди.

ad4ef9ad-13f5-475f-a1b1-cf11d7145a73.jpg

Халқ депутатлари Фарғона шаҳар кенгашининг сессиясида шаҳар сайлов комиссиясининг ахбороти, халқ депутатлари шаҳар кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш, халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш, Кенгашнинг доимий комиссияларини тузиш каби масалалар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунига кўра ҳокимларнинг ваколат муддати беш йил этиб белгиланган. Шунингдек, туман, шаҳар ҳокимлари вилоят ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.

2711f541-8fb5-40d0-8be0-b3fabbfc7fde.jpg

Сессияда Фарғона вилояти ҳокимининг Ҳамиджон Исмаилович Ҳабибиддиновни Фарғона шаҳар ҳокими лавозимига тайинлаш ҳақидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

Сессия ишида Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниев сўзга чиқди.

917
М.СУЛАЙМОНОВ, ЎзА