ЎзА Ўзбек

26.07.2020 Чоп этиш версияси

Фарғонада транспорт бошқармаси инспектори пора билан қўлга тушди

Фарғонада транспорт бошқармаси инспектори пора билан қўлга тушди

ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ўтказилган тезкор тадбирда вилоят транспорт бошқармаси ходимининг қилмиши фош этилди.

Жорий йилнинг 17 июль куни С. Р. бошқарувидаги Ласетти русумли автомашина йўловчилар билан карантин қоидаларига зид равишда Фарғона ҳалқа йўли бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда "Атлас" ошхонаси олдида вилоят ИИБ ЙҲХБ инспектори, миллий гвардия ва транспорт бошқармаси ходими томонидан тўхтатилган. Транспорт бошқармаси инспектори М. А. ҳайдовчидан ҳужжатларни олиб қўйиб, санитария эпидемиологик текширув ўтказилганлиги ҳақидаги тегишли далолатномани расмийлаштириш учун вилоят санитария эпидемиологик осойишталик марказига олиб бормасдан тегишли маъмурий баённомани тузмаслик ва чора кўрмасликни ваъда қилган. Фарғона шаҳридаги "Уржуза" шифохонаси ёнида ўртоғи орқали кимёвий ишлов берилган 500 минг сўм пулни олиб, ҳайдовчининг ҳужжатларини қайтариб берган вақтда далилий ашё билан ушланди.

М. А.нинг автомашинаси кўздан кечирилганда икки нафар ҳайдовчини лицензиясиз йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланганликлари ҳолати юзаси расмийлаштирилган ҳужжатлар мавжудлиги аниқланди.

Терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида вилоят транспорт бошқармаси мувофиқлаштириш сектори 1- тоифали инспектори М. А. фуқаро У. М. томонидан Фарғона шаҳрида ноқонуний йўловчи ташиш билан шуғулланганлик ҳолати юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар учун чора кўрмаслик ва ишни тинчитиш эвазига ундан ҳамкасби орқали 100 АҚШ долларини пора сифатида олганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича М. А. ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

10 424
М. Сулаймонов, ЎзА