Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Заркент агросаноат касб-ҳунар коллежининг собиқ директори Б. М. фуқаро О. Ғ.ни туман тиббиёт бирлашмасига юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳамширалик вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 400 АҚШ долларини олаётган вақтида ушланган.

Шунингдек, Риштон тумани тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига фуқаро Д. Р.ни ишга жойламоқчи бўлган “уддабуронлар”нинг ови юришмади. М.Г, Д.М. ва Т.Қ.лар ўзаро тил бириктириб 400 долларини пора тариқасида олаётганда далилий ашё билан қўлга тушди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада собиқ коллеж директори фирибгарлик қилди