ЎзА Ўзбек

07.09.2018 18:08 Чоп этиш версияси

Саломатлик кунларида чекка ҳудудлардаги аҳоли ҳам тиббий кўрик ўтказилди

Саломатлик кунларида чекка ҳудудлардаги аҳоли ҳам тиббий кўрик ўтказилди Фарғона вилоятида ўтказилган саломатликни тарғиб қилиш кунлари тадбири доирасида аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Барча шаҳар ва туманларда юқори савияда ташкил этилган тадбирларда пойтахтимиздан келган малакали шифокорлар томонидан аҳолига зарур маслаҳатлар берилди. 

20.JPG

Фарғона шаҳридаги Аҳмад Фарғоний номидаги маданият ва истироҳат боғида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий маданиятини ошириш мақсадида павильон ташкил этилди. Мутахассислар томонидан тиббий кўрик ўтказилди.

– Ёшим 70 да, – дейди Фарғона шаҳар “Бешбола” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Маҳбуба Ҳусаинова. – Тиббий кўрикда шифокорлар назоратидан ўтдим. Невараларимни ҳам текширишди. Фойдали маслаҳатлар олдик. Барака топишсин.

25.JPG

Шунингдек, тадбирда турли касалликларнинг олдини олиш, тиббий маданиятни юксалтириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга қаратилган тарғибот материаллари тарқатилди. Саломатликни тарғиб қилиш кунларида кўчма бригадалар ҳам ташкил этилиб, чекка ҳудудлардаги ёши улуғ инсонлар, ногиронларнинг уйига борилиб, тиббий кўрик ўтказилди. Кўрик натижасида стационар даволанишга муҳтож, деб топилган фуқароларга имтиёзли йўлланмалар ажратилди.

Маъсуджон Сулаймонов, Муқимжон Қодиров (сурат) ЎзА
5 212