Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.04.2017 15:09 Чоп этиш версияси

Фарғонада прокуратура ва маҳаллалар ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йил 7 январда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан учрашувда таъкидлаганидек, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш амалга оширилаётган барча ислоҳотлар самарадорлигининг кафолатидир. Бунда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлигини таъминлаш, халқимиз ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда том маънода қарор топтириш давлат идоралари, жумладан, прокуратура органларининг ҳам энг муҳим вазифаси бўлаётганини алоҳида таъкидлаш зарур.

Қонунчилик базасини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва қонунларни сўзсиз ижро этиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, демократик ҳуқуқий давлатни ривожлантириш, хусусий мулк ва тадбиркорлик тараққиётини қўллаб-қувватлаш ҳамда унинг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашда прокуратура органларининг алоҳида ўрни бор. Фарғона вилояти прокуратураси томонидан ҳам бу борада муайян ишлар амалга оширилмоқда. Ўзини ўзи бошқариш органлари, хотин-қизлар қўмиталари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги ишлар амалий самаралар бераётир.

Фарғона вилояти прокуратураси томонидан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масаласига бағишланган тадбирда бу алоҳида таъкидланди.

Вилоят прокурори, адлия катта маслаҳатчиси М.Абдураҳмонов мамлакатимизда инсон, унинг қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда демократик ҳуқуқий давлат, эркин фуқаролик жамияти барпо этишдек буюк мақсадлар йўлидаги ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилаётганини таъкидлади. Ҳамкорликда иш олиб бораётган маҳаллалар, тадбиркорлик субъектларига вилоят прокуратурасининг ташаккурномалари топширилди.

Бувайда туманидаги “Тепалик” маҳалла фуқаролар йиғинида кейинги йилларда барча соҳаларда ибратли ишлар амалга оширилмоқда. 5 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган ҳудудда ободонлаштириш, аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Масалан, Намуна кўчасида олиб борилган ишлар туман миқёсида оммалаштирилди. Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида ҳар бир хонадонга кирилиб, оилаларнинг ижтимоий-маънавий муҳити атрофлича ўрганилмоқда. Кейинги йилларда бу ерда бирорта ҳам жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этилмаган.

– Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, хусусан, туман прокуратураси билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган, – дейди “Тепалик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Жамила Жумабоева. – Ҳар ҳафтанинг пайшанбаси “Профилактика куни” деб эълон қилингани ҳам бунда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳудудимизда ҳам жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлигидаги ишлар ҳам юксак самара бермоқда. Айни кунларда сабабсиз дарс қолдираётган мактаб ёки коллеж ўқувчиси йўқ. Вилоят прокуратураси томонидан берилган ташаккурнома бизни янада самарали ишлашга ундайди.

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА
3 485






Все о погоде - Pogoda.uz