Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.10.2017 16:24 Чоп этиш версияси

Фарғонада оилавий китобхонлик тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этилди

Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёшларнинг китобга қизиқишини ошириш, мутолаа маданиятини юксалтириш, ахборот-ресурс марказлари ва кутубхоналар китоб фондини янги адабиётлар ва зарур қўлланмалар билан мунтазам бойитиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими томонидан “Оилага маърифат улашиб” мавзусида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда бу алоҳида таъкидланди. 

– Китобхонлик маданиятини ошириш, китоб мутолаасини кенг оммалаштириш аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг маънавий оламини бойитиш, турли ёт ғоялар таъсиридан асрашда муҳим омил ҳисобланади, – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Х.Исломова. – Китобга меҳр қўйган, китоб орқали дунёни англаган инсон ёмонликдан йироқ бўлади, доим яхшилик ҳақида ўйлайди, эзгу ишларни амалга оширишга интилади. Шунинг учун китобхонлик маданиятини айнан оиладан бошлаш зарур. 

Тошлоқ туманидаги тадбирда китобхон оилалар вакиллари ўз уйларида ташкил қилган шахсий кутубхоналари ҳақида сўзлаб берди. Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини тарғиб этувчи саҳна кўринишлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Фаол иштирокчиларга китоблар совға қилинди.

Шаҳар ва туманларда бўлиб ўтаётган тадбирларда кам таъминланган, серфарзанд оилаларга миллий ва жаҳон адабиётининг мумтоз намуналаридан иборат китоблар жамланмаси туҳфа қилинмоқда.

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА
4 424






Все о погоде - Pogoda.uz