Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.03.2017 15:42 Чоп этиш версияси

Фарғонада “Обод юртнинг бахтли қизлари” шиори остида ёшлар сайли бўлиб ўтди

Фарғонада 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган “Обод юртнинг бахтли қизлари” шиори остида ёшлар сайли бўлиб ўтди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда олий ва ўрта махсус таълим муассасалари талаба-ёшлари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

– Зулфия номидаги Давлат мукофотини шахсан Президентимиз қўлларидан олганимдан ҳалигача ҳаяжондаман, қалбим ғурур ва ифтихорга тўлган, – дейди Фарғона давлат университети талабаси Муштарийбегим Қурбонова. – Бундай юксак эътиборга муносиб бўлиш катта масъулият талаб этишини ҳам яхши англайман. Келгусида фаолиятим билан бу ишончни оқлашга ҳаракат қиламан.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган Каштанзор кўчаси катта байрам масканига айланди. Ёшлар сайлида навқирон авлодни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳеч кимдан кам бўлмай улғайиши учун барча шароит ва имкониятлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича сўз юритилди. Тинч-осойишта ҳаётимиз, истиқлолимиз, жонажон Ватанимизни, мунис аёлларни улуғловчи куй-қўшиқлар, шеърлар янгради.

“Онажонимга совға” расмлар танлови, миллий ўйинлар намойиши, спорт мусобақалари барчада катта таассурот қолдирди.

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА
3 534






Все о погоде - Pogoda.uz