ЎзА Ўзбек

12.02.2019 Чоп этиш версияси

Фарғонада 7 та янги мактаб қурилмоқда

Фарғонада 7 та янги мактаб қурилмоқда

Фарғона вилоятида жорий йилда Инвестиция дастури асосида 31 та умумтаълим мактабларида қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланган бўлиб, мазкур ишлар учун 74 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарф этилмоқда.

Мамлакатимизда таълим сифатини ошириш, янги педагогик ва инновацион технологияларни жорий этиш, ўқув масканларини моддий-техник базасини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Фарғона вилоятидаги 916 та умумтаълим мактабларида ҳам келажагимиз эгаларини пухта билим олиши йўлида барча шароитлар яратилмоқда. Айни кунларда Инвестиция дастурига кўра, шаҳар ва туманларда 7 та янги қурилиш, 13 та реконструкция, 11 та капитал таъмирлаш ишлари бошланди. “Обод қишлоқ” дастури асосида эса 45 та умумтаълим мактабларида ҳам бунёдкорлик ишлари бажарилиши режалаштирилган.

2.JPG

Фарғона тумани “Бирдамлик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 34-умумтаълим мактаби чегарадош ҳудудда жойлашган. Айни кунларда бу ерда 120 ўринли янги бино қурилишига киришилди.

– Бугунги кунда мактабимизда 108 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда, – дейди мактаб директори Маърифжон Умаров. – Шу пайтгача мослаштирилган бинода фаолият кўрсатиб келаётган эдик. Ҳукуматимизнинг кўмаги билан 800 миллион сўмликдан ортиқ маблағ эвазига қўшимча янги бино қурилаётгани бизлар учун катта туҳфа бўлмоқда.

2 058
М. Сулаймонов, ЎзА