Фарғонада 67 метрли улкан байроқ ўрнатилди
Мамлакатимиз Бош Қомуси қабул қилинган сана арафасида Фарғонанинг марказий масканларидан бирида улкан байроқ ўрнатилди.

Бугун вилоят маркази янада чирой очиб, бир-биридан муҳташам иншоотлар қад ростламоқда. Айниқса, Ислом Каримов номидаги Театр-концерт саройи хиёбони энг севимли масканга айланган . Мазкур ҳудудда бугун юртимиздаги энг катта салобатли, баландлиги 67 метр, ҳажми 20 метрга 10 метр бўлган Давлат байроғи ўрнатилди. Мазкур улкан байроқ фарғоналикларнинг миллий рамзимизга садоқатининг амалий тасдиғи бўлди.
Давлат байроғининг ўрнатилганлиги муносабати билан ўтказилган тадбир катта тантанага айланди. Унда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирокэтди. Мустақиллигимизнинг рамзи бўлган Давлат байроғи бу ерга ташриф буюрган ҳар бир юртдошимиз қалбида фахр-ифтихор туйғуларини жўш урдиради. Қолаверса, ёш ўғил-қизларимизнинг ватанпарвар, ўз юртига содиқ, комил инсон бўлиб вояга етишларига ушбу салобатли байроқнинг ҳиссаси катта бўлади.