ЎзА Ўзбек

21.03.2019 Чоп этиш версияси

Фарғона вилояти Қува туманига янги ҳоким тайинланди


20 март куни Фарғона вилоят Қува тумани ҳокимлигида навбатдан ташқари сессия ўтказилди. Унда ташкилий масала кўрилди. 

Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Курбанов Равшан Хайдаралиевич Қува тумани ҳокими этиб тайинланди.

Р.Курбанов бундан олдин Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги пахтачилик ва техника экинларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, Фарғона вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ғўза уруғчилиги республика маркази бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Ушбу масала бўйича депутатлар ва туман фаоллари сўзга чиқиб, унинг номзодини қўллаб-қувватладилар.

6 764
М. Сулаймонов, ЎзА