Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Дониёр Тошхўжаев журналистлар ва блогерлар билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида вилоятдаги икки ҳолат уни ташвишга солаётганини таъкидлади.

– Иш бошлаганимга қисқа вақт бўлган бўлса-да шаҳар ва туманлардаги вазият билан танишиш ҳаракатидаман, – дейди Д. Тошхўжаев. –Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар ва рақамларга тўхталмоқчи эмасман. Вилоятимизда йўл-транспорти ва тиғли нарсалар билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг кўп учраётгани ташвишланарлидир. Иш бошлаган биринчи куним Қўқон шаҳрида пиёдаларга йўл бермаслик, қоидаларга амал қилмаслик, бозорлардаги автотураргоҳларнинг тирбандлигини кўрдим.

Қоидабузарликлар жуда кўп. Жарима солиш осон, аммо фуқароларимизда қонунларга ҳурмат, ҳуқуқий онг ва маданиятни шакллантиришимиз керак.
Маълумотларга қараганда, вилоятда ўтган йилда 983 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бундан 230 таси ўлим, 842 таси турли тан жароҳатлари билан якунланган.

Вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Д. Тошхўжаев бугунги кунда журналист ва блогерлар юртимиз ҳаётида рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни тезкор ёритиш билан бирга, жамиятнинг турли соҳаларида кўзга ташланаётган долзарб муаммоларга дадил ва очиқ муносабат билдираётганини таъкидлади.

photo5300810734093053002.jpg

Сўнгги уч йил ичида ички ишлар органлари халқ билан янада яқинлашди. Соҳа ходимлари одамлар ичига кириб бориб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг содир этилмасидан аввал олдини олишга жиддий эътибор қарата бошлади. Жойларда ИИБ бошлиғи, яъни, учинчи сектор раҳбарлари иштирокида сайёр қабуллар ташкил қилиниб, мавжуд муаммолар бартараф этилмоқда. Натижада халқимизнинг ички ишлар органлари ходимларига бўлган ишончи янада мустаҳкамланмоқда.
Албатта, бундай қайноқ ислоҳотлар жараёни Фарғона вилоятида ҳам жадал амалга ошириляпти. Вилоят ички ишлар органлари ходимларининг амалий саъй-ҳаракати, ўтказилаётган профилактик тадбирлар, одамлар билан бевосита мулоқот тизимининг яратилиши ўзининг ижобий самарасини беряпти. Натижада жиноятчилик кўрсаткичи аввалги йилларга нисбатан сезиларли камайишига эришилган.

Бошқарма бошлиғи шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни аҳолига етказиш, адашган инсонларни тўғри йўлга солиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда журналистларнинг ёрдами катта эканини қайд этиб, келгусида барча оммавий ахборот воситалари билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатилишига умид боғлади. Анжуманда вилоят ИИБнинг янги ташкил этилган сайтининг ҳам тақдимоти бўлиб ўтди.

Оммавий ахборот воситалари вакилларининг ички ишлар органлари фаолиятига оид саволларига мутасаддилар томонидан жавоб берилди.
Вилоят ИИБ бошлиғи Д. Тошхўжаев журналист ва блогерлар билан бундай форматдаги матбуот анжумани ва брифинглар тез-тез ўтказилишини алоҳида таъкидлади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи вилоятдаги иккита ташвишли ҳолатни маълум қилди...