ЎзА Ўзбек

22.03.2019 11:38 Чоп этиш версияси

Фарғона вилояти давлат солиқ идоралари раҳбариятида қатор ўзгаришлар бўлди

Фарғона вилояти давлат солиқ идоралари раҳбариятида қатор ўзгаришлар бўлди

Ш.Нисбатхонов.jpgНисбатхонов Шукруллохон Холматхонович - Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди.

Ш.Нисбатхонов 1969 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 1988 йили Марғилон режа-иқтисод техникумини, 1997 йилда эса Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

У солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 1992 йилда Ёзёвон тумани давлат солиқ инспекциясида давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Ҳозирга қадар соҳада турли лавозимларда ишлаган. Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинлангунга қадар эса бошқарманинг Солиқ мажбуриятларининг ҳисобини юритиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Холиков Баходир 2.JPGХолиқов Баҳодир Раҳматуллаевич - Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Б.Холиқов 1972 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 1994 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

У солиқ тизимидаги фаолиятини 1994 йилда Риштон тумани давлат солиқ инспекциясида бошлаган бўлиб, янги лавозимга тайинлангунга қадар Қувасой шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди. 

Назаржон Полвонов.JPGПолвонов Назаржон Жуманазарович - Қувасой шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Н.Полвонов 1982 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 2011 йилда Фарғона давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

У солиқ тизимидаги фаолиятини 2001 йилда Риштон тумани давлат солиқ инспекциясида бошлаган бўлиб, янги лавозимга тайинлангунга қадар Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди. 

Абдуллаев Кобулжон.jpgАбдуллаев Қобулжон Абдужамбулович - Фурқат тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Қ.Абдуллаев 1970 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 1992 йилда Тошкент Давлат аграр университетини, 2002 йилда эса Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

У солиқ тизимидаги фаолиятини 1993 йилда Бешариқ тумани давлат солиқ инспекциясида бошлаган бўлиб, янги лавозимга тайинлангунга қадар Бешариқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди. 

Ахунов Авазбек.JPGАхунов Авазбек Ўрмонович - Ёзёвон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

А.Ахунов 1985 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 2008 йилда Фарғона Давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

У солиқ тизимидаги фаолиятини 2008 йилда Қува тумани давлат солиқ инспекциясида бошлаган бўлиб, янги лавозимга тайинлангунга қадар Қува тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди. 

Бу ҳақда Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда. 

М.Сулаймонов, ЎзА
4 822