Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона политехника институти Россиянинг нуфузли университети билан шартнома имзолади

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Консуллик идораси вакиллари ҳамда Фарғона политехника институти профессор-ўқитувчилари Россиянинг Урал федерал университетида бўлишди.


Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Консуллик идораси вакиллари ҳамда Фарғона политехника институти профессор-ўқитувчилари Россиянинг Урал федерал университетида бўлишди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон ҳамда Россия олий таълим соҳасидаги ҳамкорлигини юқори баҳолашди. Фарғона политехника институти ҳамда Урал федерал университети ўртасида икки томонлама шартнома имзоланди. Бу ҳақда Фарғона политехника институти матбуот хизмати хабар берди.

Урал федерал университети дунё университетлари рейтингида 364 ўринда, Россия Федерациясининг олий таълим муассасалари оларида олдинги ўринларда туради.

Шартномага кўра, механика-муҳандислик, машинасозлик, энергетика, қурилиш соҳалари ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш мақсад қилинган. 2+2 кўринишида, яъни икки йил Фарғонада, икки йил Екатеринбург шаҳрида бакалавриат босқичида таълим берилади.

Шунингдек, таълимнинг кейинги йўналишлари – магистратура, аспирантура ва бошқа даражаларда ҳамкорликни ривожлантириш келишиб олинди.

Илмий тадқиқотлар олиб боришда ҳам икки олий таълим муассасаси ҳамкорликда фаолият олиб боради.