ЎзА Ўзбек

01.07.2019 Чоп этиш версияси

Фарғона давлат университетига бу йил 72 ёшли аёл ҳужжат топширган

Фарғона давлат университетига бу йил 72 ёшли аёл ҳужжат топширган

Айни пайтда Миллий матбуот марказида ўтказилаётган матбуот анжуманида Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов бу ҳақида маълумот берди. Қайд этилишича, жорий йилдан бошлаб олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда ёшга доир чекловлар олиб ташланган. Шунингдек, саломатлик ҳолати бўйича маълумотнома ҳам сўрамаяпти.

Ҳозирга қадар 70 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширган. Бугундан бошлаб кунлик ҳужжат топшириш кўрсаткичи кескин ортган. Бугун куннинг биринчи ярмида 10 мингдан кўп ҳужжат топширилди.

7 838
Н. ТОШПЎЛАТОВА, ЎзА