Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.03.2017 15:50 Чоп этиш версияси

Фаол аёллар аниқланди

Пойтахтимизда Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан «Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли» кўрик-танловининг мамлакат босқичи ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, партия марказий кенгаши ҳамда маҳаллий кенгашлари масъул ходимлари ва фаоллари, маданият, санъат соҳаси вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгаши раиси ўринбосари У.Вафоев ва бошқалар хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, сиёсий билим ва маданиятини ошириш, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш партия дастурининг асосий йўналишларидан бири эканлигини таъкидлади.

Партия аъзоларининг 47 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Улар орасида фан, таълим, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари вакиллари кўпчиликни ташкил қилади.

Мазкур кўрик-танлов мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш, уларда қатъий фуқаролик позициясини шакллантириш, конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда ўз имкониятларини рўёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этади.

Танловнинг мамлакат босқичида туман, шаҳар ва вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 хотин-қиз қатнашди.

Иштирокчилар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, хотин-қизлар учун барқарор иш ўринлари яратиш, оилавий тадбиркорлик кўникмаларини оширишга қаратилган лойиҳаларини тақдим этди. “Қонунларимиз ҳаётимиз асосидир” деб номланган шартда Ўзбекистон Республикаси қонунлари бўйича билимлари синовдан ўтказилди. “Сиёсий ҳозиржавоблик” шартида қатнашувчиларнинг сиёсий билими, нотиқлик маҳорати баҳоланди.

Танлов якунига кўра, тошкентлик Нилуфар Собиржонова биринчи ўринни эгаллади. Фарғоналик Санобар Ирисматова иккинчи, бухоролик Соҳиба Файзуллаева учинчи ўринга лойиқ топилди. Ғолибларга диплом ҳамда совғалар топширилди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
2 514






Все о погоде - Pogoda.uz