Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.03.2018 15:52 Чоп этиш версияси

Фаол аёллар аниқланди

Фаол аёллар аниқланди Миллий матбуот марказида “Адолат” СДП "Аёллар қаноти" кенгаши ташаббуси билан “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танловининг якуний босқичи ўтказилди.

Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан қуйи босқичларда ғолиб бўлган 14 фаол хотин-қиз иштирок этди.

17.jpg

Юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларда етакчилик сифатларини ривожлантириш, ташаббусларини рағбатлантириш, оила ва жамиятдаги мавқеини янада ошириш ҳамиша эътиборда бўлган. Айни танлов ҳам шу мақсадларга хизмат қилади.

Ҳайъат аъзолари томонидан иштирокчиларнинг ташаббускорлиги, дунёқарашининг кенглиги, миллий ва умумбашарий ижтимоий қадриятларга муносабати, янги ғоялари, таклиф этган лойиҳалари, жамоатчилик билан ишлаш маҳорати баҳолаб борилди.

Танлов давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида ўтказилди. 

18.jpg

Хотин-қизлар “Адолат менинг нигоҳимда”, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан савол-жавоб ва эркин мавзу каби шартлар асосида беллашди.

Биринчи ўринга Жиззах вилоятидан Камола Нишонова ва Сирдарё вилоятидан Наргиза Шерқулова муносиб топилди.

– Бу танлов мен учун улкан синов майдони бўлди, – деди К.Нишонова. – Кутилмаган вазият, саволлар, танқидларга тўғри жавоб бера олиш бироз қийинчилик туғдирди. Рақибларимдан келажакда қўллаш мумкин бўлган кўп маълумот олдим.

Ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар берилди.

Барно Мелиқулова, Фарҳод Абдурасулов (сурат) ЎзА
8 903