Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.05.2018 14:16 Чоп этиш версияси

Фан олимпиадаси

Тошкент темир йўл муҳандислари институтида “Электротехниканинг назарий асослари” фани бўйича талабалар республика фан олимпиадасининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Олимпиада «Таълим тўғрисида»ги қонун ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ, талаба-ёшларнинг мутахассислик ва умумкасбий фанлар бўйича қобилиятини намоён этиш ва ривожлантириш, истеъдодларини рўёбга чиқаришга кенг имкониятлар яратиш мақсадида ташкил этилди.

Иштирокчиларнинг билими ёзма, тест, лаборатория ҳамда оғзаки савол-жавоб тарзида синовдан ўтказилди.

Тошкент темир йўл муҳандислари институти талабаси Муҳриддин Ёрқулов биринчи, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талабаси Машраб Абдуллаев иккинчи, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети талабаси Сардорбек Маткаримов учинчи ўринни қўлга киритди.

Ғолиблар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

М.Қосимова, ЎзА
4 420