Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2018 16:43 Чоп этиш версияси

Фахрийлар ижтимоий ҳимоясига қаратилган Ҳукумат қарори қабул қилинди

Фахрийлар ижтимоий ҳимоясига қаратилган Ҳукумат қарори қабул қилинди
1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга ҳар ойда зарурий озиқ-овқат ҳамда гигиена маҳсулотлари, ҳар йили кийим-кечак ва пойабзаллар бепул тарқатилади. 

1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларини, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилингани тўғрисида Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди.

Қарорга асосан, 2018 йил 1 майдан 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга – бепул тақдим этиш учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилган асосий турдаги озиқ-овқат ҳамда гигиена маҳсулотлари, зарур кийим-кечак ва пойабзаллар рўйхати тасдиқланди. 

Қарорда кўрсатилган озиқ-овқат, шунингдек, гигиена маҳсулотлари “Нуроний” жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлимлари орқали яшаш жойига ҳар ойнинг 15 санасигача, зарур кийим-кечак ва пойабзаллар ҳар йили 1 октябрдан кечиктирилмай тўлов ундирмасдан етказиб берилади.

ЎзА
4 576