ЎзА Ўзбек

05.07.2018 10:51 Чоп этиш версияси

ФҲДЁ бўлими мудири лавозимига кимлар тайинланади?

ФҲДЁ бўлими мудири лавозимига кимлар тайинланади?
ФҲДЁ бўлими мудири, ФҲДЁ архиви мудири лавозимига тайинланадиган шахсларга қўйиладиган талаблар аниқлаштирилди. 

Ҳукумат қарори билан Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисида низом тасдиқлагани ҳақида Адлия вазирлиги “Ҳуқуқий ахборот” канали орқали хабар қилмоқда.

Низомга мувофиқ ФҲДЁ бўлими мудири, ФҲДЁ архиви мудири лавозимига қуйидаги талабларга жавоб берган Ўзбекистон фуқароси тайинланиши мумкин:

йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган;

олий юридик маълумотга эга бўлган;

юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик, шу жумладан ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган.

ФҲДЁ бўлими мудири тегишли туман (шаҳар) ҳокими томонидан Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши белгиланди.

ФҲДЁ органининг 1-тоифали инспектори лавозимига олий юридик маълумотга ва 2-тоифали инспектори ёки архивариус лавозимига юридик мутахассислик бўйича ўрта махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари тайинланиши мумкин.

ЎзА
8 889