ЎзА Ўзбек

01.08.2018 17:26 Чоп этиш версияси

ФҲДЁ архивларини молиялаштириш масаласи қандай ҳал этилади?

ФҲДЁ архивларини молиялаштириш масаласи қандай ҳал этилади?
Давлат хизматлари агентлиги томонидан тизимга доир бир неча қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Давлат хизматлари агентлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими хабарига кўра, лойиҳада туман (шаҳар) ҳокимликларининг бошқарув аппаратларига фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ва никоҳ уйлари фаолияти устидан раҳбарлик қилиш бўйича, шунингдек, ФҲДЁ бўлимлари кадрлар масаласида қўшимча вазифалар юклатилмоқда.

Лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши ҳам кўзда тутилган. 

Хусусан, ФҲДЁ архивлари Агентлик рахбарлиги остига ўтганлиги ҳам низомда ўз аксини топмоқда, яъни ФҲДЁ архивлари Агентлик тизимига кириши мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Агентликка, унинг ҳудудий бошқармаларига ФҲДЁ соҳасида бир қанча вазифа ва функциялар юкланмоқда. Лойиҳада ФҲДЁ архивларини молиялаштириш масаласи аниқ белгилаб берилмоқда, ФҲДЁ архивлари, Давлат хизматлари марказлари  ва Агентлик ҳудудий бошқармаларининг Агентлик марказий аппарати  билан ҳамкорлик қилиш соҳаларига алоҳида урғу берилган.

Лойиҳанинг тўлиқ матни билан regulation.uz қонун ҳужжатлари муҳокамаси портали орқали танишишингиз мумкин.

ЎзА
7 453