ЎзА Ўзбек

01.05.2018 17:48 Чоп этиш версияси

Эъзоз ва эътибордан мамнун отахон

Эъзоз ва эътибордан мамнун отахон Нукус шаҳридаги “Қизилқум” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 93 ёшли Отабой бобо Ермаганбетовнинг навқирон ёшлиги Иккинчи жаҳон уруши йилларига тўғри келди.

1943 йили фронтга чақирилган отахон, урушдан кейин 1953 йилга қадар чегара қўшинларида ҳарбий хизматда бўлди. Сўнг узоқ йиллар Мўйноқ балиқ консерва заводида самарали меҳнат қилди. Турмуш ўртоғи Нина Ермаганбетова билан уч фарзандни эл хизматига камарбаста этиб тарбиялади. Айни пайтда яқинлари бағрида кексалик гаштини сураётган Отабой бобо юртимизда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрликдан мамнун.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
13 810