ЎзА Ўзбек

03.05.2018 08:30 Чоп этиш версияси

Эъзоз ва эътибор оғушида

Эъзоз ва эътибор оғушида Нукус шаҳрида яшовчи 95 ёшли Назарбой ота Тожибоевнинг навқирон йигитлик даври Иккинчи жаҳон уруши йилларига тўғри келди.

Отахон фронтдан қайтгач, Қорақалпоғистон давлат педагогика институтининг рус тили ва адабиёти факультетида таълим олди. Меҳнат фаолиятини “Қорақалпоғистон” нашриётида муҳаррирликдан бошлади. Сўнг “Билим” нашриётида узоқ йиллар меҳнат қилиб, ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ва олий таълим даргоҳлари талабалари учун дарслик ва ўқув-қўлланмалари чоп этишга ҳисса қўшди. Турмуш ўртоғи Бозар она билан 10 фарзандни маълумотли, касб-ҳунарли этиб тарбиялади.

1.jpg

Бугун яқинлари ардоғида кексалик гаштини сураётган Назарбой ота Президентимиз томонидан ёши улуғ инсонларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан мамнун.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
15 976