Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.05.2017 17:34 Чоп этиш версияси

Эъзоз ва эҳтиром оғушида

Эъзоз ва эҳтиром оғушида Жиззах шаҳрининг Ҳамзаобод маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ёқубжон ота Ҳакимов бу йил 96 баҳорни қарши олди.

Отахон фронтдан қайтгач, узоқ йиллар қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали меҳнат қилди. Мустақиллик йилларида чорвачиликка ихтисослашган “Чақмоқ” фермер хўжалигига асос солди. Айни пайтда 15 фарзанди, 220 дан ортиқ набираю чеваралар даврасида кексалик гаштини сурмоқда.

Байрам арафасида туман ҳокимлиги, қатор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари Ёқубжон ота хонадонига ташриф буюриб, Президентимиз номидан 2 миллион сўм пул мукофоти, совға-саломлар ва махсус сертификат асосида сотиб олинган “Damas” автомашинаси калитини топширди.

Шерзод Назаров (сурат), ЎзА
9 516






Все о погоде - Pogoda.uz