Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

24.08.2018 09:28 Чоп этиш версияси

Эзгуликка эш муқаддас айём Навоийда кўтаринкиликда ўтказилди

Эзгуликка эш муқаддас айём Навоийда кўтаринкиликда ўтказилди
Қурбон ҳайити муносабати билан Навоий вилоятида ҳокимликлар, масъул идора ва ташкилотлар ҳамда аҳоли томонидан кексалар, ногиронлар, ёрдамга муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиниб, уларга меҳр-мурувват кўрсатилди.

— Қурбон ҳайити – мусулмонларнинг шод-хуррамлик, кўнгил олиш, меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш, бир-бирлари билан дийдорлашув байрамидир, — дейди вилоят бош имом-хатиби Т.Рўзиев. — Аллоҳ таоло инъом этган тинчлик, осойишталик неъмати ила байрам барокатли ўтказилди. Қуръон тиловатидан сўнг, жаннатмакон юртимизга, хусусан, бутун дунёга, тинчлик-омонлик сўраб, халқимиз фаровонлиги, ёшларимиз бахту иқболини тилаб дуолар қилинди.

Байрам муносабати билан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши томонидан бир гуруҳ фронт орти меҳнат фахрийлари ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Жумладан, кенгаш мутасаддилари “Янги ариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Шарофат ая Рустамова ҳамда Хайрулла бобо Маматовлар хонадонларида бўлиб, уларга совға-саломлар улашишди. 

— Бугунги дориломон кунларга етказганига шукр, — дейди 89 ёшли Хайрулло бобо. — 10 нафар фарзандимни ўқитиб, бирини шифокор, бошқасини тадбиркор сифатида жамиятга керакли шахслар этиб тарбияладим. 50 нафардан ортиқ невара-чевара бағримни тўлдириб ўтирибди. Биз кексалар доимо ардоқда. Санаторийларда имтиёзли даволаняпмиз, бепул тиббий жиҳозлар, дори-дармонлар тарқатилмоқда. Буларнинг барчаси, юртимизда кексаларга бўлган ҳурмат-эътибор туфайлидир. 

Нуриддин Раҳимов, ЎзА
3 896