ЎзА Ўзбек

15.10.2019 Чоп этиш версияси

“Эй туркий элим, сен ўзлигингга қайт...”

“Эй туркий элим, сен ўзлигингга қайт...”


“Эй туркий элим, сен ўзлигингга қайт, ўзингни англа, шундагина сен янада юксаласан!”
Билга Ҳоқон (717-734)

Туркийлар қўшиғи

Машриқдан от суриб чиқар туркийлар,
Бир бобир, бир ёвқур, қийиқкўз эрлар.
Дунё ўзиники бўлган мулкийлар,
Улуғ жанг олдидан бир-бирга дерлар:
Ё ғозий, ё шаҳид!

Довул қоқилади, бошланур тўзон,
Тангрининг қаҳридай учар камонлар.
Ёғийлар лошига тўлади майдон,
Қийқириб от солар туркий алпонлар:
Ё ғозий, ё шаҳид!
Ё ғозий, ё шаҳид!

Урҳо-ур авжида, ғолиб урҳо-ур,
Мағлуб ёв қочадир: “Ёмон туркийлар!”
Олам қизилланди, туркийлар мағрур,
Шамолдай елади ҳамон туркийлар:
Ё ғозий, ё шаҳид!
Ё ғозий, ё шаҳид!
Ё ғозий, ё шаҳид! 

Туркий бўлолмайди ҳар ким, билсангиз,
Туркийлар бўлсангиз, туркийга қайтинг.
Йитмаган бўлсангиз, агар бўлсангиз,
Ғозийларим айтган қўшиқни айтинг:
Ё ғозий, ё шаҳид!
Ё ғозий, ё шаҳид!
Ё ғозий, ё шаҳид!
Ё ғозий, ё шаҳид!


Зокир ХУДОЙШУКУР


3 319
ЎзА