Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.07.2018 16:36 Чоп этиш версияси

“Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” – юқори даражали мулоқот

“Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” – юқори даражали мулоқот Ўзбeкистон делегацияси “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” шаклидаги юқори даражали мулоқотда иштирок этди.

Жорий йилнинг 9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация Ашхобод шаҳрида “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” шаклидаги сиёсат ва хавфсизлик бўйича юқори даражали Мулоқотнинг навбатдаги учрашувида иштирок этди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълумот берди.

Унда 2017 йил июнь ойида Бишкек шаҳридаги Мулоқотнинг сўнгги мажлиси ҳамда 2018 йил март ойида Тошкент шаҳридаги вазирларнинг норасмий учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни, “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” шаклида турли даражали бўлажак учрашувлар жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.

Учрашувда терроризм билан курашиш ва зўравонлик экстремизмини олдини олишда ҳамкорликни фаоллаштириш чоралари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, делегациялар томонидан наркотикларнинг ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчилик билан кураш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ҳамда минтақавий экологик муаммолар кўриб чиқилди.

ЎзА
5 963