ЎзА Ўзбек

15.08.2019 09:35 Чоп этиш версияси

Етказилган зарар суммасини камайтирмоқчи бўлган тамагир ходим

Етказилган зарар суммасини камайтирмоқчи бўлган тамагир ходим

Мажбурий ижро бюроси томонидан мунтазам равишда электр, газ узатиш ва тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатларини бартараф этиш ва олдини олиш борасида кунлик назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Бу кўплаб тармоқлардан ноқонуний фойдаланаётган истеъмолчиларни аниқлаш имконини бераётир.

Чуст шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчасида ўтказилган тадбирда табиий газдан шартномасиз, ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилади. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштирилади. Бундан хабар топган газ таъминоти филиали ходими Р.Т. қоидабузарлик бўйича аниқланган зарар суммасини камайтириш мақсадида унга “ҳожатбарор”лик қилмоқчи бўлади. 

Бу иш эвазига фуқаро А.А. дан 300 АҚШ доллари талаб қилади. Таъминотчи корхона ходимининг “найранги”ни сезган истеъмолчи Бюронинг Чуст тумани бўлимига мурожаат қилади. Унинг мурожаати юзасидан Бюронинг вилоят бошқармаси ва туман бўлими тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда фирибгар тузоққа илинди.
Фуқаро А.А. дан 200 АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда Р.Т. га нисбатан Жиноят кодекснинг 214-моддаси, 2-қисми, “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

ЎзА
2 957