ЎзА Ўзбек

29.03.2020 Чоп этиш версияси

Этил спиртидан маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари диққатига

Этил спиртидан маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари диққатига

Ўзбекистонда коронавирус касаллигининг олдини олиш, унга қарши курашиш ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича мухим тадбирлар амалга оширилмоқда.

Фуқароларнинг антисептик воситаларига бўлган талабини ошиши ҳамда ушбу воситалар тақчилигига йўл йўлмаслик мақсадида тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқариш жараёнларидан фойданиш учун этил спирти харид қилишда қийинчиликлар юзага келганда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги алкоголь ва тамаки тартибга солиш инспекциясининг ишонч телефон рақамларига (тел: (998 71) 244-19-95, 244-07-07) мурожаат қилиш сўралмоқда.

Мамлакатимизда этил спирти ишлаб чиқариш хажмининг барқарорлигини ҳамда уларнинг нархларини давлат томонидан тартибга солинган.

Маълумот учун: Истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияси бўлган корхоналар ва этил спирти нархи тўғрисидаги маълумот.

photo_2020-03-29_19-02-54.jpg

Истеъмол этил спиртини алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 июндаги 474-сон қарори билан тартибга солинади.

1 199
ЎзA