ЎзА Ўзбек

26.11.2018 17:24:33 Чоп этиш версияси

Эътиборсизлик 84 ёшли фуқаро ўлимига сабаб бўлди


Оиланинг эҳтиётсизлиги 84 ёшли нуронийнинг ўлимига сабаб бўлди.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилишича, жорий йилнинг 25 ноябрь куни, соат 07:50ларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги “Жамбул” маҳалласида истиқомат қилувчи оиланинг эҳтиётсизлиги 84 ёшли нуроний ўлимига сабаб бўлди.

1934 йилда туғилган, 1-гуруҳ ногирони Р.Т. уйи ётоқхонасида жойлашган иситиш печи ёнида ухлаб қолади. Оқибатда кўрпачаси иситиш печига тегиб тутаган ва Р.Т. куйиш жароҳатларини олиб, воқеа жойида вафот этган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.​​