Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.05.2017 20:39 Чоп этиш версияси

Эътибордан диллар мамнун

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 4 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мамлакатимизда уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийларига алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳамда ИИВнинг Қоровул қўшинлари бош бошқармаси томонидан уруш қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар ҳолидан хабар олинмоқда.

Шундай тадбирлардан бири пойтахтимизнинг Миробод туманида бўлиб ўтди. Ички ишлар идоралари ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ўқувчи-ёшлар Валентин Лазерев хонадонида бўлди. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Б.Қурбонов ва бошқалар 91 ёшли отахонни Президентимиз номидан байрам билан табриклади, пул мукофоти, совға-саломлар топширди.

В.Лазерев урушдан қайтгач, пойтахтимиздаги ҳарбий қисмлардан бирида ўз хизматини давом эттирди. Отахон кўрсатилаётган улкан эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдириб, ёшлар ва бўлажак Ватан ҳимоячиларини тинч ва осойишта ҳаётимизнинг қадрига етиш ҳамда уни кўз қорачиғидек асрашга чақирди.

Анна Топчая бу йил 92 баҳорни қаршилади. Уруш йиллари онахон госпиталда ҳамшира бўлган. Турмуш ўртоғи Александр Топчий ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари бўлган. Улар икки фарзандни эл корига ярайдиган инсонлар қилиб тарбиялади.

Тадбир иштирокчилари онахонни Президентимиз номидан байрам билан табриклади, пул мукофоти, совғалар топширди.

– Мамлакатимизда кексаларга яратилган имконият ва шароитлар самарасида турли санаторияларда саломатлигимни тиклайман, – дейди Анна Топчая. – Бугунги тинч-осойишта кунларга етганимизга шукур. Кексайганда ҳурмат-эътибор кўриш инсоннинг умрига умр қўшаркан.

Нурилло Насриев, ЎзА
5 033






Все о погоде - Pogoda.uz