Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.09.2017 18:34 Чоп этиш версияси

Етакчилар учун ўқув-семинар

Миробод туманидаги 110-умумтаълим мактабида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамкорлигида пойтахтимиздаги умумтаълим мактаблари етакчилари учун ўқув семинари ташкил этилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши раиси ўринбосари, «Камалак» болалар ташкилоти раиси Ў.Маҳкамов, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Мамажонов ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони асосида мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати билан шуғулланадиган янги тузилма – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолият бошлаганини таъкидлади.

Семинарда мактаб ўқувчиларини ташкилот сафига қабул қилиш, болалар ташкилотининг янги таҳрирда қабул қилинган Низоми билан яқиндан таништириш, таълим муассасаларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш, уларнинг иш самарадорлигини ошириш, ёшлар билан ишлашда етакчиларнинг ўрни ва бу жараёнда учраётган турли камчиликларга барҳам бериш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, айни пайтда ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётган қатор омилларга тўхталиб ўтилди.

– Бугунги ўқув-семинарда ёшлар билан ишлаш бўйича зарур тавсия ва тушунчаларга эга бўлдик, – дейди Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 59-умумтаълим мактаби ёшлар етакчиси Ҳаёт Эргашев. – Жумладан, бугунги мураккаб глобаллашув даврида миллий манфаатларимиз, маънавий-ахлоқий қарашларимизга ёт зарарли ғояларни ёшлар онгига сингдиришга уринишлар кучаяётгани, интернет, мобиль алоқа, компьютер ўйинлари, видео ва кино маҳсулотлари орқали кириб келаётган салбий ахборотлардан ёш авлодни ишончли ҳимоялаш, уларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини тўғри ташкил этиш борасида кенг маълумотга эга бўлдик.

Семинарда мактабларда ташкил этилган тўгараклар, ахборот-ресурс маркази фаолияти самарадорлиги, ёшларнинг кутубхонадан фойдаланиш даражаси ҳамда китобхонлик маданиятини ошириш, фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда мунтазам дарс қолдирадиган ва дарсларни бўш ўзлаштирадиган ўқувчиларнинг дарсга бўлган қизиқишини кучайтириш борасида қатор вазифалар белгилаб олинди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
2 559






Все о погоде - Pogoda.uz