Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.10.2017 19:51 Чоп этиш версияси

Етакчи нашриётлар китоб савдоси борасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берди

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигида агентлик тизимидаги корхона ва ташкилотларда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 1 августдаги “2016-2018 йиллар учун иқтисодиётнинг реал секторида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва татбиқ этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида агентлик тизимидаги корхона ва ташкилотларда умумий қиймати 785 миллион сўмлик саккиз лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйида корхона бошқарувининг ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш, “Ўқитувчи” нашриёт-матбаа ижодий уйида статистика ҳисоботини шакллантириш жараёнини автоматлаштириш, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйининг веб-порталини ишлаб чиқиш, “Чўлпон” номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида электрон ҳужжат айланиш тизимини жорий этиш каби қатор тадбирларни кўзда тутувчи лойиҳалар босқичма-босқич ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Анжуманда етакчи нашриётлар томонидан китоб тарғиботи, савдоси борасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берилди.

– Интернет тармоғида “book.uz” сайтимиз ишга туширилган, – дейди “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти директори Эркин Абдураҳмонов. – Сайтда мамлакатимиз ноширлик ва матбаа соҳасидаги янгиликлар, чоп этилаётган китоблар аннотацияси бериб борилади. Шунингдек, сайтдаги электрон дўкондан нашриётимизда чоп этилган китобларни харид қилиш имконияти бор. Сотиб олинган китоб почта хизмати орқали китобхонга етказилади. Бизнинг электрон дўконимиз имкониятларидан бошқа ноширлик-матбаа корхоналари ҳам фойдаланиши мумкин.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
1 042






Все о погоде - Pogoda.uz