Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.11.2017 20:53 Чоп этиш версияси

Эсселар танлови Президентимиз нутқига бағишланди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабалари ўртасида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқига бағишланган эсселар танлови бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар маънавий-маърифий соҳадаги ишларни яхшилаш, жамиятда сиёсий, ижтимоий-иқтисодий жараёнларни фаоллаштиришга хизмат қилаётир. Бунда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинаётган қарор, фармон, қонун ва қонуности ҳужжатлар муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи жамиятни ислоҳ қилишнинг ҳар томонлама таҳлилига бағишлангани билан алоҳида аҳамиятга эга. Шунинг учун мазкур нутқнинг мазмун-моҳиятини чуқурроқ ўрганиш давлат ва жамият олдида турган вазифаларни атрофлича таҳлил қилиш, олиб борилаётган ислоҳотларни ўз вақтида амалга ошириш имконини беради.

Мазкур нутқда илгари сурилган фикрлар моҳияти юзасидан бўлиб ўтган эсселар танлови ҳам бевосита ёшларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, уларга мамлакатимизда рўй бераётган ислоҳотларнинг аҳамиятини тушунтириш ҳамда университет талабаларининг ижодий ва илмий ишларини рағбатлантириш мақсадида ташкиллаштирилди.

Танлов якунига кўра, Санъатбек Музаффаров биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Шерзод Бурхонов ҳамда Зулхумор Орифжоновага насиб этди. Сўғдиёна Бозорова, Дилдора Охунжонова ва Дилафрўз Абдужалилова учинчи бўлди.

– Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида глобаллашув шароитида эътибор қаратилиши зарур йўналишлар белгилаб берилган, – дейди С.Музаффаров. – Танловда Президентимизнинг нутқида эътибор қаратилган минтақавий барқарорлик ва миллатлараро тотувлик йўналишидаги ижодий ишим билан қатнашдим. Бу каби танловлар биз талабаларнинг билимини бойитишга хизмат қилади.

Танлов иштирокчилари Президентимизнинг «Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз» номли китоби, диплом ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Гулноза Бобоева, ЎзА
3 601






Все о погоде - Pogoda.uz