ЎзА Ўзбек

11.09.2018 16:02 Чоп этиш версияси

“Esri“ фойдаланувчиларининг биринчи конференцияси

“Esri“ фойдаланувчиларининг биринчи конференцияси
2018 йилнинг 10-11 сентябрь кунлари Тошкентдаги "Radisson BLU Tashkent" меҳмонхонасида Ўзбекистондаги "Esri" фойдаланувчиларининг биринчи конференцияси бўлиб ўтмоқда.
kadastr_so_asiga_oid_malumotlardan_ochi_dan_ochi_foydalanish.png

Конференция ташкилотчилари: "Esri" – геоахборот тизимларини ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи компанияси, “Esri CIS – Esri“ компаниясининг Россиядаги расмий дистрибьютори, "DATA+" ва "GIS SERVICE" компанияси – "Esri CIS"нинг Ўзбекистондаги вакили ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг ушбу соҳада фаолият кўрсатаётган тегишли мутахассислари ва раҳбарлари, ГАТ (геоахборот тизимлари) ва АТ бўйича менежерлари, Ўзбекистон ва Россиянинг ушбу соҳа бўйича экспертлари иштирок этмоқдалар.

Конференцияни "Nick Land" (Esri) очиб берди, шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Шерзод Ҳабибуллаев иштирокчиларни табрик сўзлари билан қутлади.

Конференцияда геоахборот тизимларига оид замонавий тенденциялар ҳамда "Esri" компаниясининг табиий ресурсларни бошқариш бўйича геоахборот тизимлари муҳокама қилинмоқда. Шунингдек, Ўзбекистоннинг фазовий кўрсаткичлар инфратузилмасини яратиш билан боғлиқ амалий ва назарий масалалар кўриб чиқилди.

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси
матбуот хизмати

ЎзА
4 554