ЎзА Ўзбек

04.01.2018 19:00 Чоп этиш версияси

Эртага Тошкент – Чимкент – Тошкент йўналишида илк автобус қатнови йўлга қўйилади

Эртага, 5 январь куни соат 8:00 да пойтахтимизнинг "Тошкент" автовокзалидан "Тошкент – Чимкент – Тошкент" халқаро йўналишида илк автобус йўлга чиқади.

Халқаро автобус қатнови Ўзбекистоннинг "Ғишт кўприк" ва Қозоғистоннинг "Ипак йўли" чегара назорати пости орқали амалга оширилади. Шу куни илк йўловчиларни манзилига етказган автобус 17:00 да Тошкентга қайтиб келиши режалаштирилмоқда.

Автобусларнинг мунтазам қатнови жорий йил 8 январдан йўлга қўйилади.

Илк қатнов тафсилотлари билан танишиш учун сайтимизни кузатиб боринг.

ЎзА
10 258