ЎзА Ўзбек

14.08.2019 18:44:14 Чоп этиш версияси

Эртага, 15 августдан жамоат транспортларининг йўлкира ҳақи ошади


15 августдан жамоат транспортларининг амалдаги – 1200 сўмлик йўлкира ҳақи ўзгаради.

Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизматининг хабарига кўра, жамоат транспортлари – автобус ҳамда метрога тўланадиган йўлкира нархи 16.7 фоизга ошиб, 1400 сўмни ташкил этади.

Таъкидлаш жоизки, жамоат транспортларининг амалдаги йўлкира нархи 2016 йилда ўрнатилган бўлиб, ўшанда ҳам 200 сўмга оширилган эди.