Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.10.2017 12:29 Чоп этиш версияси

Эртага – 10 октябрь куни мамлакатимизда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 10 октябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 8-10, кундузи 25-27 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 8-13, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

ЎзА
7 713






Все о погоде - Pogoda.uz