ЎзА Ўзбек

30.11.2018 Чоп этиш версияси

Эртага 1 декабрдан интернет тезлиги расман 10 бараварга ошади

Эртага 1 декабрдан интернет тезлиги расман 10 бараварга ошади

Жорий йилги қиш фасли яхши хабарлар билан бошланмоқда. Сайтимиз орқали аввал хабар берганимиздек, 2018 йил 1 декабрдан мамлакатимизда интернет тезлиги сезиларли даражада оширилади. Бу ҳақда айни дақиқаларда давом этаётган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш, интернет тезлигини ошириш масаласига бағишланган анжуманда айтиб ўтилди.

Вазирлик мутасаддиларининг журналистларга маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғининг ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбектелеком» АК ходимлари томонидан мавжуд инфратузилмаларнинг тизимли таҳлили ўтказилди ва тармоқни сифатли қайта ташкил этиш қарори қабул қилинди ҳамда техник қурилмаларни эволюцион янгилаш режаси батафсил ишлаб чиқилди.

«Ўзбектелеком» АК томонидан «Халқаро пакетли коммутация марказлари ва маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш» лойиҳаси доирасида Халқаро пакетли коммутация маркази комплекслари модернизация қилинди ва шу тариқа ХПКМ комплексларининг умумий ўтказиш қобилияти 10 баравар: ўзгартирилган трафиги 110 Гбит/с.дан 1200 Гбит/с.гача ўсиши ҳақида маълумот берилди.​

6 576
ЎзА